ТИРНОҚЛАР САЛОМАТЛИГИ

Сизнинг соғлиғингиз тирноқларнинг ҳолатига боғлиқлигини биласизми? Оқ нуқта, пушти чизиқлар, ҳаддан ташқари дағаллик ёки қора чизиқлар жигар, ўпка ёки юрак касалликларидан дарак бериши мумкин – ва буларнинг барчасини тирноқлардан “ўқиш” мумкин!

 

РАНГПАР ТИРНОҚЛАР

Жуда хира тирноқлар баъзан қариш билан боғлиқ бўлади. Аммо бу ҳам жиддий касалликлар: анемия, юрак етишмовчилиги, диабет, жигар касалликлари, тўйиб овқатланмаслик белгиси бўлиши мумкин.

 

 

 

 

ОҚ ТИРНОҚЛАР

Агар тирноқлар қорамтир лунулали оқ рангда бўлса, бу жигар билан боғлиқ муаммоларини кўрсатади, масалан гепатит. Ушбу расмда сафро тўкилиши белгилари кўрсатилган.

 

 

 

 

САРИҚ ТИРНОҚЛАР

Сариқликнинг кенг тарқалган сабаби бу замбуруғли инфекциялардир. Инфекциялар ривожланиши туфайли тирноқ тўшаги орқага тортилади, тирноқлар юпқалашади ва парчаланади. Баъзида сарғишлик қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни ёки псориаз касаллигини кўрсатади. Тирноқлардаги тўқ сариқ ва жигарранг доғлар дерматозни кўрсатади. Бу антибиотикларни тартибсиз равишда қабул қилишнинг белгиси бўлиши мумкин.

 

 

 

КЎКИМТИР ТИРНОҚЛАР

Тирноқларнинг кўкимтир тусли бўлиши танада кислород етишмаслигини англатади. Бу ўпка инфекциясини, пневмонияни ёки туғма юрак етишмаслиги касаллигини кўрсатиши мумкин.

 

 

 

 

ТИРНОҚЛАРДАГИ АРИҚЧАЛАР

 

Тўлқинли/коррозияли тирноқ юзаси тошбақа касаллиги ёки яллиғланган артритнинг дастлабки белгисидир. Псориаз 10% ҳолларда тирноқлардан бошланади.

 

 

 

 

СИНУВЧИ ЁКИ ҚАТЛАМЛАНУВЧИ ТИРНОҚЛАР

Қуруқ, юпқа, тез-тез синадиган тирноқлар қалқонсимон без касалликларига ишора қилади. Сариқлик билан биргаликда – замбуруғли инфекциясининг аниқ белгисидир.

 

 

 

 

ШИШГАН ҚИЗИЛ ТИРНОҚЛАР

Агар тирноқ атрофидаги тери яллиғланган бўлса, бу тирноқ яллиғланиши бўлиши мумкин. Бу қизил югурук ёки бошқа бириктирувчи тўқима касаллиги бўлиши мумкин.

 

 

 

 

ТИРНОҚДАГИ ҚОРА ЧИЗИҚ

Тирноқ остидаги қорамтир чизиқлар имкон қадар тезроқ текширилиши керак. Баъзида улар тери саратонининг энг хавфли тури бўлган меланома туфайли юзага келади.

 

 

 

 

 

ТИШЛАНГАН ТИРНОҚ

Тирноқларни тишлаш ёмон одат ҳисобланади. Агар сиз тўхтата олмасангиз, буни шифокорингиз билан муҳокама қилганингиз яхши.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тирноқларнинг ўзгариши камдан-кам ҳолларда касалликнинг биринчи белгисидир. Тирноқлари оқ бўлганларнинг ҳаммаси ҳам гепатит билан касалланмайди, аммо дерматологга мурожаат қилиш зарар қилмайди.