ВОЛВИТ ҲАҚИДА
ТАЪРИФИ
ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДА
БИОТИН
1 ТА ТАБЛЕТКА
5 мг биотин
Биотин (витамин Н, витамин В7) сувда эрувчан Б гуруҳ витамини ҳисобланади. Организмда биотин углеводлар, ёғлар ва оқсиллар алмашинувида муҳим рол ўйнайди ва нормал ҳужайра ўсиши ва ривожланиши учун жуда муҳимдир. Ютилганда биотин карбоксилаза учун коэнзим бўлиб хизмат қилади, инсулинга ўхшаш таъсирга эга ва глюконеогенез жараёнида (глюкокиназa синтезида иштирок этиш туфайли) иштирок этади, бунинг натижасида қонда шакар миқдорини барқарорлаштиришга ҳисса қўшади, асаб тизимининг функциясини яхшилайди.
Биотин Б гуруҳ бошқа витаминларининг, фолий кислотаси, пантотеник кислота, сянокобалин гуруҳининг синергисти ҳисобланади. Биотиннинг пурин нуклеотидлари синтезида қатнашиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Биотин, шунингдек, протеин – коллаген синтезида иштирок этадиган ва шу билан бирга терининг тузилишига ва унинг қўшимчалари(соч, тирноқ)га ижобий таъсир кўрсатадиган олтингугурт манбаи ҳисобланади.
КЎРСАТМАЛАР
ТИРНОҚ КАСАЛЛИКЛАРИ
(синувчанлик, қатламланиш, тирноқ ўсишидаги ёки унинг тузилишидаги бузилишлар)
СОЧ КАСАЛЛИКЛАРИ
(сочларнинг ўта ингичкалиги, синувчан ва чатновчан сочлар, тўкилиши, сочларнинг ўта ёғлилиги ёки қуруқлиги, оқ сочлар)
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ
(дерматит, ёғли себорея, терининг қуруқлиги ва пўст ташлаши)
ОШҚОЗОН-ИЧАК ЙЎЛЛАРИ ТОМОНИДАН ФУНКЦИОНАЛ БУЗИЛИШЛАР
(жумладан мальабсорбция синдроми)
БИОТИНИДАЗА ЕТИШМОВЧИИЛИГИ.
(ўта асабийлик ва ҳорғинлик, серуйқулик, беҳафсалалик, мушак заифлиги)
РУҲИЙ-ЭМОЦИОНАЛ БУЗИЛИШЛАР
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ
ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Волвит® препарати катталарга ичиш учун тавсия қилинади. Овқатдан олдин оз миқдордаги сув билан қабул қилинади.
ДОЗАЛАР
Кунига 5 мг (1 та таблетка) доза тавсия қилинади. Биотин билан боғлиқ генетик жиҳатдан аниқланган энзимопатиялар (кўп карбоксилаза етишмовчилиги) учун: кунига 1-2 мартадан 2-4 та таблетка (кунлик доза 20 мг.гача биотин) буюрилади.
ДАВОЛАНИШ КУРСИ
Даволаниш курсининг давомийлиги касалликнинг табиати ва кечиш даври ва одатда 1 ойни ташкил қилади.
БОЛАЛАР
Препарат болаларда фойдаланиш учун мўлжалланмаган.
ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ
Организмда биотин пассив диффузия орқали ингичка ичакда тез сўрилади, шундан сўнг у портал тизими орқали жигарга ва кейинчалик тизимли қон айланишига тушади. Биотиннинг қон плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 80% ни ташкил қилади. Қондаги эркин ёки заиф боғланган биотиннинг концентрацияси одатда 200 дан 1200 мкг/л.гача. Биотин гемато-энцефалик ва плацента тўсиқларини кесиб ўтади. У организмда турли метаболитларни ҳосил қилиш учун метаболланади.
Биотин сийдик билан (кунига 6 дан 50 мк.гача) ва ахлат билан ўзгармаган ҳолда (тахминан 50%), шунингдек, биологик инерт маҳсулотлар шаклида организмдан чиқарилади. Ярим яримпарчаланиш даври қабул қилинган дозанинг ҳажмига боғлиқ ва тана вазнига 100 микрограм оғиз орқали юборилганидан кейин тахминан 26 соатни ташкил қилади. Биотинидаз етишмовчилиги бўлган беморларда худди шу дозадан кейин яримпарчаланиш даври 10-14 соатгача камаяди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ВА ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Биотинга ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик мавжудлигида.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ ЎЗАРО ТАЪСИРНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ
Биотинни антиконвулсан препаратлар билан қўллашда унинг сийдик билан чиқарилишининг кўпайиши туфайли қон плазмасидаги биотин концентрацияси камайтириш мумкин. Валпик кислота жигарда митохондриялар фаолиятини камайтирган ҳолда биотинидазлар фаоллигини ҳам пасайтиради.
Хом тухум оқида биотин билан ўзаро таъсир қилувчи авидин оқсили мавжуд, шунинг учун уларни бир вақтнинг ўзида қабул қилишдан сақланиш керак. 2-3 ҳафта давомида хом тухумни кўп истеъмол қилиш биотин танқислигига олиб келиши мумкин.
Юқори дозалардаги пантотеник кислота биотин билан рақобатлашади, шунинг учун уларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.
ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ
Шифокор томонидан белгиланган даволаниш курсининг давомийлигини бузманг. Вақти-вақти билан ёки муддатидан олдин даволаниш тўхтатилганда препаратнинг таъсири пасайиши мумкин. Биотиннинг яхши кўчувчанлиги туфайли даволаниш узоқ вақт давом этиши мумкин.
ЁРДАМЧИ МОДДАЛАР
Препарат таркибида Понcеау 4Р (Э 124) мавжуд, шунинг учун у аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
ҲОМИЛАДОРЛИК ЁКИ ЭМИЗИКЛИК ДАВРДА
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.
АВТОТРАНСПОРТ ЁКИ БОШҚА МЕХАНИЗМЛАРНИ БОШҚАРИШДА РЕАКЦИЯНИНГ ТЕЗЛИГИГА ТАЪСИР КЎРСАТИШИ
Препаратнинг психомотор реакциялар тезлигига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
ДОЗАДАН ОШИБ КЕТИШ
Ҳозирги вақтда биотин дозасини ошириб юбориш ҳақида хабарлар йўқ.
НОЖЎЯ РЕАКЦИЯЛАР
Иммунитет тизимидан томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан, кўкрак қафасидаги оғриқлар, нафас қисилиши, крапивнитса (эшакеми), тери тошмаси.
САҚЛАШ ШАРТЛАРИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 йил.
САҚЛАШ ШАРТЛАРИ
25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар қўли етмайдиган жойда сақланг
ҚАДОҒИ
10 та таблетка блистерда. 3 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
БЕРИЛИШ КАТЕГОРИЯСИ
Рецептсиз
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
KUSUM HEALTHCARE ПВТ ЛТД / KUSUM HEALTHCARE PVT LTD.