МУАММОЛИ ТЕРИНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ МУМКИН?

Муаммоли тери бир вақтнинг ўзида ёғли ва қуруқ бўлиши мумкин, лекин деярли ҳар доим салбий атроф-муҳит омилларига сезгир ва тошмаларга мойил. Бундай турдаги терига эга аёллар кўпинча уй шароитида парвариш қилишни қандай ташкил қилишни билишмайди. Спиртли эритмалардан фойдаланиш тери ёрқинлигини фақат вақтинча йўқ қилади, аммо акне (ҳуснбузар) намоён бўлишини кучайтириши мумкин. Муаммоли терини қандай қилиб тўғри парвариш қилишни билмаслик сабабли турли хил косметик касалликлар пайдо бўлиши мумкин, масалан, ҳусунбузар, келоид чандиқлари, қора доғлар ва юздаги аниқ кенгайган тешиклар.

МУАММОЛИ ЮЗ ТЕРИСИНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Муаммоли терига профессионал косметик ёндашув керак. Парваришловчи воситаларини жуда эҳтиёткорлик билан танлаш керак, биринчи навбатда сизнинг юзингиз турига мос келадиган, юздаги тешикларни ёпмайдиган, лекин айни пайтда ҳужайраларни намлик ва муҳим озиқ моддалар билан тўйинтирадиган табиий таркибларга эга воситаларга устунлик бериш керак.

Агар сизнинг терингиз ёғли ва акне пайдо бўлишига мойил бўлса, ҳеч қандай ҳолатда уй шароитида қора нуқталарни сиқиб чиқарманг, чунки иккиламчи инфекция хавфи юқори бўлганлиги ва хунук чандиқлар ҳамда яна қайта акне пайдо бўлиш хавфи сабабли ёғли терини парвариш қилиш тақиқланади. Лицензия остида ишлайдиган ва ўз нотўғри хатти-ҳаракатлари билан зарар етказмайдиган ҳамда текширувдан ўтган косметологик кабинетга эга мутахассис томонидан тозалаш ишлари ўтказилгани яхшироқдир.

Муаммоли терини қандай парвариш қилишни билмаслигингиз мумкин – бунинг ҳеч қандай ташвишланадиган жойи йўқ. Косметолог бундай билимга эга! Акне ва ҳусунбузарларга қарши  косметика воситаларини тўғри танлаш учун косметологга мурожаат қилишингиз керак бўлади. Ундай воситалар кўпинча антибиотикларни ўз ичига олади. Мураккаб ҳолатда косметолог таблеткалар ёки капсулалардаги тизимли таъсир қилувчи антибиотикларни тавсия қилади.

МУАММОЛИ ТЕРИНИ ПАРВАРИШЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ

МУАММОЛИ ТЕРИ ҚУЙИДАГИ МУОЛАЖАЛАРГА МУҲТОЖ:

Яхши овқатланиш муаммоли терининг соғлиғини сақлашда ҳам муҳим рол ўйнайди. Агар танада етарли витамин ва микроэлементлар бўлмаса, тери билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Акне ва ёғ миқдори кўпайганда оддий углеводларни ўз ичига олган ёғли овқатлар ва ширинликларни чеклаш керак, чунки улар ёғ безларининг ишини кучайтиради ва тошмалар сонини кўпайтириши мумкин. Волвит® препаратида мавжуд бўлган биотин – Б7 витаминига эътибор беринг. Бу витамин ёғ безларининг фаолиятини пасайтиради, хусунбузар ва майда тошмалар, себорея пайдо бўлишининг олдини олади, тери ва унинг қўшимчаларига (сочлар, тирноқлар) умумий шифобахш таъсир кўрсатади.

Волвит® витаминлари соғлом овқатланиш ва юқори сифатли косметик парвариш фонида терининг соғлиғини сақлаб қолади ва унга салбий экологик омиллар таъсирини камайтиради.