preloader logo

Задать вопрос

Вопрос отправлен!

Спасибо! Ваш вопрос очень важен для нас, в скором времени он появится на сайте.

Саволларга жавоблар

Волвит витаминларини қанча муддат қабул қилиш мумкин?
Препаратни узоқ муддат қабул қилиш мумкин, узлуксиз 1 курс даволаниш ўртача 1 ойни ташкил қилади. Биотин алмашинуви қаттиқ бузилган ҳолатида мутахассис Волвитни умр мобайнида ичишни тавсия қилиши мумкин (биотин дозаларни етишмовчилигига қаранг).
Волвит горманал препаратми ёки йўқ?
Волвит горманал препарат ҳисобланмайди. Волвит таркибига кирувчи Биотин сувда эрувчан витамин ҳисобланади, шунинг учун ҳам кўп миқдорда қабул қилиш дозани ошириб юборишга олиб келмайди. Лекин, препаратнинг хавфсизлигига қарамай, уни қабул қилишдан аввал берилган қўлланма билан танишиб чиқинг ва препарат Сизга қанчалик мос келишини мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Волвит препарати қанчалик хавфсиз?
Волвит таркибига кирувчи Биотин сувда эрувчан витамин ҳисобланади, шунинг учун ҳам кўп миқдорда қабул қилиш дозани ошириб юборишга олиб келмайди. Лекин, препаратнинг хавфсизлигига қарамай, уни қабул қилишдан аввал берилган қўлланма билан танишиб чиқинг ва препарат Сизга қанчалик мос келишини мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Менга маълумки, Биотин дозалари билан даволаниш тирноқларни 25% қалинлаштира олади. Менинг тирноқларим табиатан юпқа бўлса ҳам қалинлашадими?
Аслида бир курс биотин муолажа дозаси муаммоси бор тирноқларни маҳкамлаштириб уни қайта тиклайди. Лекин ҳеч қандай усул табиатан тирноқлари юпқа бўлган одамнинг тирноқларини қалинлаштира олмайди, чунки матрица генетик жиҳатдан жойлашган. Агар энг бошидан инсоннинг тирноқлари қалин бўлган бўлса ва вақт ўтиши билан юпқалашиб кетган бўлса, аввало тирноқни мўртлашиб кетганлиги сабабини топиш керак. Ҳар қандай ҳолатда мутахассис билан маслаҳатлашишни тавсия қиламиз.
Мен Волвит препаратини ича бошладим. Менинг тирноқларим қанчалик тез қалинлашади?
Тирноқлар сочларга нисбатан секинроқ ўсади. Ўртача қўл тирноқлар ҳафтасига 1-2 мм, оёқ тирноқлари эса 0,25-1 мм ўсади. Тирноқ пластинкаси бутунлай янгиланиши учун тахминан ярим йил керак бўлади. Гoрмонал ўзгаришлар (ўсмирлик даври, ҳайз қўриш бошланишигача бўлган давр, ҳомиладорлик даври, баҳор фасли), шунингдек тирноқларга нисбатан ҳатти ҳаракатлар ( машинкада кесиш, тирноқларни тишлаш одати, қўл масcажи ва бошқалар) тирноқ ўсиш тезлигига таъсир қилиши мумкин. Ҳаддан ошиқ жиддий парҳез қилиш (ёғ, оқсиллар, витаминлар миқдори кам маҳсулотлар) шунингдек қон айланиши ва моддалар алмашинуви бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликлар тирноқ ўсишини секинлаштиради. Тирноқ ўсиш тезлиги ва тирноқ пластинкасини янгиланиши билан боғлиқ саволлар индивидуал ҳисобланади.
Менинг тирноқларимда замбуруғ бор, шифокор "онихомикоз" ташхисини қўйди ва замбуруғга қарши препаратларни тавсия қилди. Мен Волвит препаратини қўшимча равишда қабул қилишим керакми?
Биотин муолажаси дозаси ва замбуруғга қарши препаратларни бирга қўллашда тирноқ пластинкасини қайта тикланиши жараёнини тезлаштиришини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд, лекин Волвит препаратини онихомикозни даволаш схемасига қўшишга бўлган саволингизни даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашганингизни тавсия қиламиз.
Волвит препаратини қандай тўғри қабул қилинади, овқатдан олдинми ёки кейин?
Волвит овқатдан олдин сув билан қабул қилинади.
Волвит препаратинини поливитамин препаратлари билан алмаштирса бўладими?
Дорихоналарда таркибида биотини бор витамин ва минерал комлексли кўп препаратлар мавжуд, лекин ундаги ўртача биотин қоидага кўра 30 мкг дан ошмайди, бу катта одамларнинг бир кунлик талабидан кам ва 3 баробар одатий даволаниш дозасидан пастдир.
Биотин нима?
Биотин (витамин H, витамин B7) сувда эрувчи B гуруҳига кирувчи витамин ҳисобланади. Биотин инсон организмида углевод, ёғ ва оқсиллар алмашинувида, асосий энергия алмашинувида, тўқималарни ривожланиши ва ўсишида ҳаётий муҳимлигида асосий рол ўйнайди. Биотин инсон организмига озиқ овқат орқали киради, ва яна ичак микрофлорасида синтезланади.
Нима учун биотингга кундалик талаб 0,05-0,10 мг бўлса, Волвит препаратида биотин миқдори 5 мг?
Витаминлар ва витаминга ўхшаш моддалар профилактик, даволовчи прoфилактик ва терапевтик дозаларда қўлланилиши мумкин. Волвит биотиннинг терапевтик дозасини ўз ичига олади. Тиббиёт амалиётида витаминлар ва витаминга ўхшаш моддаларнинг юқори дозалари кенг қўлланилади (турли касалликларни, масалан, полиневрит, метаболик касалликлар, миокард дистрофияси ва бошқаларни даволаш учун). Шу билан бирга, сувда эрийдиган витаминларнинг ортиғи одатда танадан тезда чиқиб кетади. Тавсиянинг бундай усули нафақат танадаги витамин этишмаслигини бартараф этиш, балки уларнинг фаол қўлланилиши нуқталари билан боғлиқ физиологик таъсирларни (метаболик шунтлар) рағбатлантириш имконини беради.
Нима учун Волвит тери, соч ва тирноқларнинг тузилишига ижобий таъсир кўрсатади?
Волвит препаратининг бир қисми бўлган биотин олтингугурт манбаи бўлиб, тирноқ, соч ва терининг асосий таркибий қисми бўлган оқсил - коллаген синтезида иштирок этади ва уларнинг тузилишига ижобий таъсир кўрсатади. Препарат соч тўкилишини тўхтатади, уларнинг ўсишини нормаллаштиради ва теридаги ёғ алмашинувининг "текисланиши" ташқи кўринишнинг яхшиланишига олиб келади ва қуруқ тери турларида ёғли сочлар ёки пўст ташлаш сабабларини йўқ қилади.

попередження

Інформація в даному розділі представлена ​​тільки для медичних працівників або для фахівців охорони здоров'я.

Підтвердіть будь ласка, що ви відноситесь до медичних працівників або до фахівців охорони здоров'я