СОЧЛАР ГУЛЛАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Инсон сочлари – бу саломатлик кўрсаткичидир: улар биринчи навбатда стрессга, витамин ва микроэлементларнинг етишмаслигига, сурункали касалликларнинг кучайишига жавоб беради. Сочнинг гуллаган учлари соч турмагига тартибсиз кўриниш беради, ташқи кўринишини сезиларли даражада бузади. Лекин энг муҳими – бу соч толаларининг емирилиши танадаги бузилишларнинг ривожланишини кўрсатиши мумкин ва мутахассис билан маслаҳатлашишни талаб қилади. Шунинг учун, агар сочлар гуллаган бўлса, фақат ташқи кўринишларга эмас, балки бевосита сабабчи омилларга таъсир қилиш учун муаммонинг сабабини топиш керак.
СОЧ УЧЛАРИ ГУЛЛАШИНИНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН САБАБЛАРИ:
- психоэмоционал зўриқиш, доимий стресс ва ташвишланиш;
- озиқ моддалар, айниқса соч ва терининг гўзаллиги, шунингдек, асаб тизими ва кўплаб ички органларнинг нормал ишлаши учун масъул бўлган Б витаминлари етишмаслиги.
- узоқ муддатли парҳезлар, диетада витаминлар, макро ва микроэлементлар етишмаса;
- гормонал бузилишлар;
- моддалар алмашинувининг бузилиши;
- ножўя бўёқлардан фойдаланган ҳолда тез-тез сочларни бўяш;
- салбий ташқи омилларнинг сочларга таъсири: ҳароратнинг кескин ўзгариши, совуқда ёки жазирама қуёш остида бош кийимсиз узоқ вақт қолиш;
- фен, соч дазмоли ва қисқичларидан тез-тез фойдаланиш;
- сочларни кимёвий усулда жингалаклаш;
- сочларга шикаст етказадиган ва емирилишига олиб келадиган металл тишли тароқлардан фойдаланиш.
Гуллаган соч учлари – бу асосан аёллар муаммосидир. Эркаклар ундан камроқ азоб чекишади. Узунлиги елкалардан пастдаги сочлар гуллашга мойил бўлиб, уларга намлик ва озуқа моддалари яхши етиб бормаслиги мумкин. Кўп аёллар узоқ вақт давомида сочларининг ёмонлашишига эътибор бермайдилар, лекин гуллаган соч учлари кўпайганда, буни сезмаслик деярли мумкин эмас – улар турли томонларга ажралиб туради ва ҳатто энг замонавий соч турмагини ҳам бузиши мумкин. Ушбу вазиятни кечиктириш мумкин эмас! Аммо сочлар гуллаган бўлса, нима қилиш керак, уларнинг соғлиғини қандай тиклаш мумкин?
ГУЛЛАГАН СОЧЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ
Агар сочлар гуллаб, тўкила бошласа, дарҳол ҳаракат қилишингиз керак. Ёндашув кенг қамровли бўлиши керак. Жиддий ички касалликлар ва замбуруғли касалликларнинг ривожланиш хавфини бартараф қилиш учун трихологга мурожаат қилиш тавсия этилади. Кўпинча соч гуллаши салбий ташқи омилларнинг таъсири натижасида, тез-тез бўяш ва кимёвий усулда жингалаклаш туфайли юзага келади.
Айниқса оғиз контрацептивларини қабул қиладиган кўпгина аёлларда витаминлар ва минераллар етишмаслиги кузатилади. Улар мунтазам равишда озуқавий моддалар захираларини махсус препаратлар билан тўлдиришлари керак. Турли воситаларни сотиб олаётганда, уларнинг таркибига эътибор беринг – у мувозанатли бўлиши керак. Сиз Б гуруҳи витаминларини, хусусан, биотинни алоҳида қабул қилишингиз мумкин. Айнан у сочларга куч ва эластиклик берувчи ва уларнинг фаол ўсишини таъминлайдиган коллаген синтезида иштирок этади.
Агар сочингиз гуллаб кетаётган бўлса, танада айнан шу витамин етишмаётган бўлиши мумкин. Унинг асосида турли хил моддалар яратилган, масалан, таблетка кўринишида чиқариладиган Волвит® препарати. Соч тузилишини тиклаш учун қабул қилиш муддати 1 ой бўлиши керак.
ЗАИФЛАШГАН СОЧЛАР ҚУЙИДАГИ АЛОҲИДА ПАРВАРИШЛАШ УСУЛЛАРИГА МУҲТОЖ:
- юмалоқ тишли тароқлардан фойдаланиш;
- А ва Е витаминларига бой бўлган мунтазам ниқоблар, парваришловчи мойлар;
- қўшимча равишда поливитаминли комплексларни ёки таблетка шаклидаги алоҳида витаминларни қабул қилиш;
- терининг қичиши ва пўст ташлашига олиб келиши мумкин бўлган зарарли сунъий қўшимчалар бўлмаган табиий таркибга эга махсус шампунлар билан бошни енгил ҳаракатлар ёрдамида ювиш.
СОЧЛАР ГУЛЛАСА, УЛАРНИ ҚАНДАЙ ЎСТИРИШ МУМКИН?
Гуллаган соч учлари носоғлом ҳисобланиб, бу уларнинг ўсишида намоён бўлади. Қоида тариқасида, озиқлантирувчи моддаларининг етишмаслиги, соч фолликулаларида қон айланишининг ёмонлашиши ва салбий атроф-муҳит омилларининг таъсири туфайли улар секин ўсади. Сочларнинг фаол ўсишини таъминлаш учун ҳам халқ табобати, ҳам анъанавий тиббиёт ютуқларидан фойдаланиш керак, чунки агар соч парвариши фақат битта танланган усул билан чегараланган бўлса, сочлар гуллаб кетган пайтда уларни қайта ўстириш осон бўлмайди.
Бошнинг соч билан қопланган қисмида қон айланиши қанчалик фаол бўлса, сочлар шунчалик яхши озиқланади ва тезроқ ўсади. Шунинг учун, агар сочлар гуллаб(ёрилиб), тўкилишни бошласа, сочларни массаж қилинг. Б гуруҳи витаминларига бой бўлган намланган(шимдирилган) нонли ниқоблари яхши натижа беради. Б7 витаминига (биотин) алоҳида эътибор беринг, чунки терининг ва унинг қўшимчалари – тирноқ ва сочларнинг ўсиши, гўзаллиги учун жавобгардир.
Сочларнинг соғлиғи учун курашга киришганда дарҳол тезкор натижаларни кутиш ярамайди. Соч учлари гуллашининг асосий сабабларини бартараф этишга ҳаракат қилинг ва даволаниш курсларида “гўзаллик витаминлари” ни қабул қилишни унутманг. Волвит® препарати таркибида кенг тарқалган соч муаммолари учун тавсия этилган биотин мавжуд.