СОЧНИ ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ ЛОЗИМ?

Ҳаддан ташқари совуқ ёки иссиқ ҳаво, ҳароратнинг кескин ўзгариши, қалпоқлар, яна албатта, сочларни қуритувчи фен, жингалакловчи жиҳоз ортиқча фойдаланиш, қуёш нурлари ва ҳоказолар сочларимизнинг ҳолатига салбий таъсир ўтказиб, уларни қуруқ, мўрт ва синувчан қилиб қўяди, сочлар тезда ёғланади, юқори даражада электрланади ва ҳатто тўкилишга мойил бўлади.

Кўпинча, биз баҳор ва кузда сочлар ҳолатининг ёмонлашишини қайд этамиз, кейин эса ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ уларга алоҳида парвариш керак деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг сочимиз ва бош теримиз нимага муҳтож?

БОШНИ ЮВИШ

Одатда, бошни ювиш даври йилнинг вақтига боғлиқ эмас, балки бошнинг кирланиш тезлигига боғлиқ, Шунинг учун бу бор йўғи гигиена билан боғлиқ оддий эҳтиёж холос. Кимдир ҳар куни, кимдир бир неча кунда бир маротаба бошини ювади. Шампунни танлаш муаммо эмас, чунки ҳар хил турдаги сочлар учун ҳар куни ёки ҳар замон фойдаланиш учун турли хил микроэлементлар ва бошқалар қўшилган ҳар хил турдаги шампунлар мавжуд.

Қишда, сочларни ювиш учун зарарли кимёвий моддаларсиз – глицерин, парабенлар – маҳсулотлардан фойдаланиш яхшироқдир бунинг ўрнига иложи борича кўпроқ табиий ингредиентлар бўлиши керак, энг яхши турли шифобахш ўтлар ҳисобланади.

Қишда сочларингизни юваётганда, сувнинг ҳароратига эътибор беринг: у жуда иссиқ бўлмаслиги керак, акс ҳолда сиз бош терисини қайта-қайта қуритишдан қочиб қутула олмайсиз. Энг яхшиси, сочингизни ювадиган сув хона ҳароратида ёки ундан сал илиқроқ бўлганидир.

СОЧНИ БЎЯШ

Сочни тез-тез бўяшдан сақланиш афзал ҳисобланади. Лекин, сочлар ўсади ва унинг  бўялмаган таг қисми кўрина бошлайди, у ҳолда нима қилиш керак? Соч бўёғини танлаётганда, косметика таркибига эътибор беришни унутманг. Ҳеч бўлмаганда унинг таркибида чакамуғ ёғи, узум данаги ёғи, жожоба ёғи, каби эфир мойи, узум ядроси ёғи ёки жожоба ёғи, зиғир уруғи ёғи каби эфир мойлари бўлиши керак. Бўёқда деярли ҳар бир кимёвий бўёқда мавжуд бўладиган аммиак каби сочлар учун зарарли моддалар имкон қадар кам бўлиши керак.

ДАМ ОЛИШ

Сочни иссиқ термал воситалар – фен, дазмол, жингалакловчи дазмол билан ишлов бериш кўпчилик учун одатий ҳолга айланди. Аммо, йилнинг совуқ пайтларида бу каби муолажалардан сақланиш яхшироқ. Албатта, ҳаётда баъзан тиғиз пайтларда сочларни иссиқ ва қуруқ ҳаво пурковчи фенсиз табиий усулда қуритишга ҳар доим ҳам вақт топилмайди, лекин ҳеч йўқ ҳафтада камида бир марта сочларингиз бу каби маҳсулотлардан дам олишга  лойиқдир.

НАМЛАШ

Сочлар учун энг катта муаммолардан бири сувсизланишдир. Хонада иситгич ёқилган, кўчада изғирин совуқ, бунинг барчаси эса қуруқ ҳаводир. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун турли хил хона намлатгичлари ёрдам беради. Аммо, ташқи намлатгичлари қўшимча равишда, сочларингиз ичкаридан намланиши учун етарли миқдорда сув ичишингиз керак.

ОЗИҚЛАНТИРИШ

Ҳафтада бир неча марта сочларингиз учун интенсив равишда қайта тикловчи  ва озиқлантирувчи ниқоблар қилинг. Бундай ниқоблар сочларни қайта тиклаш хусусиятига эга. Сочингиз учун қандай маскалар кераклигини сиз мутахассис билан, масалан, шахсий сартарош ёрдамида аниқлашингиз мумкин. Сочингиз учун ниқобни ўзингиз танлашга ҳаракат қилишингиз мумкин. Ва бизнинг замонамизда интернет мавжудлиги туфайли бундай маълумотларни топиш ҳар қачонгидан ҳам осонроқ. Ниқоблардан ташқари, серум(сиваротка)лар билан ҳам сочни озиқлантириш мумкин. Улар сочларнинг кўринишини деярли  бир зумда яхшилайди.

СОВУҚДАН ҲИМОЯЛАШ

Ҳеч нарса сочингизни бош кийим каби иситмайди. Бу, айниқса, ҳаво ҳароратининг нолдан паст бўлганида жуда муҳимдир. Айтишимиз мумкинки, гўзаллик қурбонликни талаб қилади ва бу ҳолда қурбонлик бу “сочни бузадиган” қалпоқ / шарф /рўмол кийишдир, лекин булар сочларнинг саломатлиги ва гўзаллигини сақлайди. Бугунги кунга келиб, турли хил танловлар учун модали қалпоқларининг жуда катта ассортименти мавжудки, ҳар қандай “қурбонлар” ҳақида гапириш қийин. Бош кийимни танлаётганда, эсда тутингки, у бошга жуда зич тушмаслиги ва бошнинг орқа қисмини ва чаккаларни сиқмаслиги керак.

БОШ ТЕРИСИ МАССАЖИ

Бош терисининг микро-массажи туфайли қон айланиши яхшиланади, соч фолликулалари керакли энергия билан озиқланади ва соч толалари, ўз навбатида, анча кучлироқ бўлади. Микро-массаж қилиш жуда оддий: керамик тишли тароқ ёки табиий тишли чўтка ёрдамида сочларингизни иложи борича тез-тез тарашингиз керак.

ПАРВАРИШ

Замонавий косметика воситаларининг кенг ассортименти қиш мавсумида сизнинг сочингизни парвариш қилиш учун бир қатор маҳсулотларни танлашингизга ёрдам беради. Ушбу рўйхат шампундан бошланиб, кондиционерлар, бальзамлар, спрейлар, эфир мойлари билан якунланиши мумкин. Сочларнинг учларига ҳам катта эътибор берилиши керак. Кўпинча, сочларнинг илдизларидан фойдали моддалар одатда, уларнинг учига етиб бормайди, айниқса сочлар узун бўлса. Вақти-вақти билан, ҳафтада бир неча марта, сочларингиз учларига махсус озиқлантирувчи ёки намловчи маҳсулотларни қўлланг.

САЛОМАТЛИК

Соч ва бош териси ҳолатининг ўзгаришига ташқи омиллар, мавсум ва ҳаво ҳарорати билан бир қаторда ички омиллар ҳам таъсир қилади. Кўпинча, сурункали, ўткир ва гормонал касалликларнинг кучайтирадиган қиш фасли ҳисобланади. Шунинг учун сиз танангизнинг умумий жисмоний ҳолатига эътибор беришингиз керак. Акс ҳолда, сиз сочларингизни қандай парвариш қилишингиз ва уни ташқи томондан озиқлантиришингиздан қатъи назар, тананинг функционал ишида муаммолар мавжуд бўлса, сиз сочларга бўлган ҳаракатларингиздан сезиларли таъсир кўрмайсиз. Соч, тирноқ ва юз терисининг ташқи кўринишига қуйидаги касалликлар энг катта таъсир кўрсатади: репродуктив тизимнинг бузилиши, қалқонсимон без, эндокрин тизимнинг бузилиши, танадаги гормонлар мувозанатининг йўқлиги, уларнинг бошқа органлар ва тизимлар устидан назоратининг бузилиши ва бошқалар. Соғлом тана – соғлом соч эканлигини унутманг.

ВИТАМИНЛАР

Куз ва баҳорда сочлар учун витаминлар учун энг муҳим давр ҳисобланади, чунки ёзда биз янги мева ва сабзавотлардан баҳраманд бўлсак ва танамиз фойдали моддалар билан озиқланса, баҳор ва кузда витаминларга бўлган эҳтиёж ортади. Сочларингизнинг гўзаллиги учун асосий витамин биотиндир. Бу витамин Б (ёки Ҳ) витаминлар гуруҳига киради ва у соч ўсишига, унинг тузилишига ижобий таъсир кўрсатади ва мавсумий соч тўкилишини олдини олади. Волвит® таркибидаги витамин биотин соч матрицаси тузилиши учун зарур бўлган кератинни яратиш жараёнида иштирок этади.

Волвит® турли хил соч касалликларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади. Препаратни қўллашдан олдин сиз Волвит® дори-воситасининг кўрсатмасини диққат билан ўрганишингиз керак.