ТИРНОҚ ПАТОЛОГИЯЛАРИ
Таъриф
Тирноқ патологиялари – бу қўл ёки оёқ бармоқлари тирноқ пластинкаларининг ранги, шакли, тузилиши ёки қалинлиги билан боғлиқ муаммолардир.
Худди тери каби, қўл бармоқларидаги тирноқлари ҳам соғлигингиз ҳақида “айтиб беради”.
- Бо чизиқлари – тирноқ пластинкасидаги чуқурликлар. Улар нотўғри овқатланиш туфайли келиб чиққан касаллик ва тирноқнинг шикастланиши туфайли пайдо бўлиши мумкин.
- Тирноқларнинг мўртлашиши кўпинча қарилик натижасидир. Шунга қарамай, улар маълум касалликлар ва вазиятлар туфайли ҳам синиши мумкин.
- Коилонихия – қўл бармоқларидаги тирноқ пластинкасининг тартибсиз шакли. Тирноқда дўнгчалар пайдо бўлади ва тирноқ юпқалашиб ичкарига ботиб қолади.
- Лейконихия – тирноқларда оқ чизиқлар ёки доғлар пайдо бўлиши.
- Питтинг – тирноқ юзасида жойлашган кичик чуқурликлар. Баъзида тирноқ қимирлаши ва тушиши мумкин.
- Тирноқ пластинкасидаги тепалаликлар – бу тирноқ пластинкасидан юқорига ва пастга ўтадиган кичик, баланд чизиқлардир.
Сабаблар
ШИКАСТЛАНИШЛАР
- Тирноқ ёки тирноқ тўшагини зарарлаш унинг шаклининг доимий равишда ўзгаришига олиб келиши мумкин;
- Тирноқ яқинидаги терини доимий равишда қирқиш ёки уларнинг ишқаланиши тирноқнинг шилинишига олиб келиши мумкин;
- Тирноқларнинг намликдан ёки лакдан узоқ вақт таъсирланиши уларнинг шилинишига ва мўртлашишига олиб келиши мумкин.
ИНФЕКЦИЯ
- Замбуруғлар ёки ачитқилар тирноқ пластинкасининг ранги, тузилиши ва шакли ўзгаришига олиб келади;
- Бактериал инфекция тирноқ рангини ўзгартириши ёки тирноқ пластинкаси остидаги инфекцияланган ҳудудда ёки тирноқ атрофидаги терида касаллик келтириб чиқариши мумкин. Жиддий инфекциялар тирноқнинг йўқолишига ҳам олиб келиши мумкин.
- Оддий сўгал тирноқ шаклини ўзгартириши ёки тирноқнинг терига ўсишига олиб келиши мумкин.
- Баъзи инфекциялар (айниқса, юрак клапани) туфайли тирноқ тўшагида қизил чизиқлар (тирноқда нуқтасимон қон кетишлар) пайдо бўлиши мумкин.
КАСАЛЛИКЛАР
- Қондаги кислород миқдорига таъсир қилувчи бузилишлар (масалан, юрак ва ўпка касалликларининг анормал анатомияси, жумладан саратон ёки инфекциялар) тирноқларнинг қалинлашувга олиб келиши мумкин.
- Буйрак касаллиги қонда азот чиқиндиларининг тўпланишига олиб келади, бу эса тирноқларга зарар етказиши мумкин.
- Жигар касаллиги тирноқларни қаттиқ зарарлаши мумкин.
- Гипертиреоидизм ёки гипотиреоидизм каби қалқонсимон без касалликлари тирноқларнинг мўртлашишига ёки тирноқ тўшагининг тирноқ пластинкасидан ажралишига олиб келиши мумкин (ониколиз).
- Оғир касалликлар ёки операциялар тирноқ пластинкасида горизонтал чуқурлик ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин (Бо чизиқлари)
- Псориаз чуқурчалар пайдо бўлишига, тирноқ пластинкасининг тирноқ тўшагидан ажралиб чиқишига ва тирноқ пластинкасининг сурункали бузилишига (тирноқ дистрофияси) олиб келиши мумкин.
- Тирноқларнинг кўринишига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар – тизимли амилоидоз, нотўғри овқатланиш, витамин етишмаслиги ва қизил темираткилардир.
ҚАЧОН ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ
Агар сизда қуйидагилар мавжуд бўлса, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг:
- кўкарган тирноқлар;
- зарба еган тирноқ;
- қийшиқ тирноқлар;
- горизонтал дўнгчалар ;
- рангини йўқотган триноқлар(рангпар);
- тирноқлардаги оқ чизиқлар;
- тирноқ остидаги оқ доғлар;
- тирноқдаги нуқтасимон қон кетишлар — тезлик билан шифокорга мурожаат қилинг.
Биотинни қўллаш ва оқсилларни ўз ичига олган шаффоф тирноқ лакларидан фойдаланиш тирноқларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.